Тожикистон бош вазири Фарғонага боради
феврал 24, 2018 10:33 Asia/Tashkent
24 февраль куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация Фарғона шаҳрига келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кун.уз сайтига кўра,делегация таркибидан ҳукумат аъзолари, етакчи иқтисодий тузилмалар раҳбарларидан ўрин олган.
Ушбу делегация Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.