Наманганда Тожикистон билан чегарадаги «Поп» ўтказиш пункти очилди
(last modified Sat, 03 Mar 2018 08:17:15 GMT )
март 03, 2018 13:17 Asia/Tashkent
  • Наманганда Тожикистон билан чегара
    Наманганда Тожикистон билан чегара

Наманганда Тожикистоннинг Сўғд вилояти, Ашт тумани билан чегарадаги «Поп» ўтказиш пункти иши тикланди

Мазкур масканнинг очилиш маросими кўҳна дўстликнинг намойишига айланди. Унга ташриф буюрган тожикистонлик меҳмонлар, наманганлик тожик миллатига мансуб ватандошларимиз, икки мамлакатнинг жамоатчилик вакиллари ва ёшлари карнай-сурнай садолари остида бир-бирларига қучоқ очдилар.

Тантанада Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев, Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султонов, Сўғд вилояти раисининг ўринбосари Анвар Ёқубий, Ашт тумани раиси Мирдадо Зариф Мирмуҳаммадий ва бошқалар азалдан қон-қардошлик ришталари билан чамбарчас боғланиб кетган ўзбек ва тожик халқи ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг саъй-ҳаракатлари билан янгича асосларда мустаҳкамланаётгани, «Поп» назорат ўтказиш пункти фаолиятининг қайта тикланиши яқин қўшничилик муносабатларини юксалтиришда хайрли ва муҳим яна бир қадам эканини алоҳида таъкидлади.

Ёрлиқ