Тошкент Рио–2016 қаҳрамонларини кутиб олди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i3073-Тошкент_Рио_2016_қаҳрамонларини_кутиб_олди
Рио-де-Жанейродан қайтган Ўзбекистон олимпиячилари Тошкент аэропортида кутиб олинди. Бу ҳақда Кун. ўз сайти хабар қилган.
(last modified 2018-08-22T13:17:22+00:00 )
август 24, 2016 08:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон олимпиячилари
    Ўзбекистон олимпиячилари

Рио-де-Жанейродан қайтган Ўзбекистон олимпиячилари Тошкент аэропортида кутиб олинди. Бу ҳақда Кун. ўз сайти хабар қилган.

Аэропортнинг «Тошкент-3» терминалида чемпионларни уларнинг ота-оналари ва бошқа яқинлари, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги расмий шахслар, Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Мираброр Усманов, жамоатчилик арбоблари, фахрийлар ва бошқа кўплаб мухлислар қарши олишди.

Тошкент аҳолиси Рио қаҳрамонларини  қарши олиш учун кўчаларга чиқди.

Спортчилар минглаб спорт ишқибозлари кутиб турган Бобур, Нукус, Афросиёб, Шароф Рашидов ва Навоий кўчалари бўйлаб Tashkent City Tour автобусларида ўтиб МОҚ биносига қадар боришди.

Тошкентнинг асосий кўчалари бўйлаб мамлакат байроқлари билан безатилган автомобиллар ҳаракатланади, кўчаларда «Ўз-бе-ки-стон!» ҳайқириқлари янгради.