Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғини расман очиб берди
(last modified Fri, 09 Mar 2018 14:37:30 GMT )
март 09, 2018 19:37 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғини расман очиб берди
    Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғини расман очиб берди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан Душанбе шаҳрида очилган Ўзбекистон саноат корхоналари миллий кўргазма-ярмаркасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Дастлаб бу ерда Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғининг расмий очилиш маросими бўлди. Президентлар поезд ҳаракатини бошлаш учун рамзий тугмани босди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишди.

Кўргазма икки қисмда ташкил этилган. 1500 метр квадрат ёпиқ манежда «Ўзэлтехсаноат», «Ўзкимёсаноат», «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзбекипаксаноат», «Ўзбекчармпойабзали», «Ўзбекнефтегаз», «Ўзфармсаноат», «Ўзқурилишматериаллари», «Ўзбекозиқовқатхолдинг», «Ўзшаробсаноат», «Ўзметкомбинат» каби йирик компания ва ассоциациялар маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

500 метр квадрат очиқ майдонда автомобиллар, қишлоқ хўжалиги техникалари, юк машиналари, автобуслар ва бошқа маҳсулотлар кўргазмага қўйилган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Эмомали Раҳмонда катта таассурот қолдирди. Уларнинг сифати ва нархи барчага маъқул бўлишини таъкидлади. Кўргазма-ярмаркани яна кўпроқ вақт давом эттириш, Ўзбекистон маҳсулотларини сотиш ва ҳамкорликда ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Олдинроқ Амузанг чегара пости очилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Ёрлиқ