Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонга Жомийнинг ўзбек тилига ўгирилган асарини совға қилди
март 09, 2018 19:43 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда Абдураҳмон Жомийнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, «Муҳаббат маҳзани» китоби чоп этилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Душанбеда бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ушбу китобни Имомали Раҳмонга туҳфа қилган.
«Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий замондош бўлган. Халқларимиз ўртасидаги қардошлик алоқалари уларнинг ижодида кучли илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган. Президент сўзбошиси билан нашр қилинган ушбу китоб Тожикистон раҳбарига катта мамнуният бағишлади», дейилади хабарда.
Бироз аввалроқ, Самарқандда ўзбек ва тожик адабиётининг буюк намояндалари бўлган бу икки шоирга ҳайкал ўрнатилганди.
Ёрлиқ