Ўзбекистон ва Тожикистон тўртта автобус йўналишини ишга туширишни режалаштирмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i31191-Ўзбекистон_ва_Тожикистон_тўртта_автобус_йўналишини_ишга_туширишни_режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Тожикистон бу йил камида тўртта автобус йўналишини ишга туширишни режалаштирмоқда, деб ёзмоқда, "Подробно.уз".
(last modified 2018-08-22T17:54:29+00:00 )
март 19, 2018 11:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон
    Ўзбекистон ва Тожикистон

Ўзбекистон ва Тожикистон бу йил камида тўртта автобус йўналишини ишга туширишни режалаштирмоқда, деб ёзмоқда, "Подробно.уз".

Таъкидланишича, бундай имконият Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи чоғида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан имзоланган халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битим шарофати билан юзага келган.

«Биз бу йил Термиз ва Душанбе, Тошкент ва Хўжанд, Фарғона ва Хўжанд, Самарқанд ва Панжикент шаҳарлари ўртасида мунтазам автобус қатновини ишга туширишни, шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистонни боғловчи бошқа қатор йўналишларни очишни режалаштирмоқдамиз», — деди Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи ўринбосари Шоолим Шоваҳобов.