Янги таклиф: Ўзбекистон Афғонистон давлатининг Толибон билан тинчлик музокараларига мезбонлик қилмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i31508-Янги_таклиф_Ўзбекистон_Афғонистон_давлатининг_Толибон_билан_тинчлик_музокараларига_мезбонлик_қилмоқчи
Бу ҳақда Афғонистон бўйича олий даражадаги Тошкент халқаро анжуманининг асосий ва якуний кунида Ўзбекистон президенти баён қилган.
(last modified 2018-08-22T17:54:35+00:00 )
март 28, 2018 10:33 Asia/Tashkent
  • Янги таклиф: Ўзбекистон Афғонистон давлатининг Толибон билан тинчлик музокараларига мезбонлик қилмоқчи

Бу ҳақда Афғонистон бўйича олий даражадаги Тошкент халқаро анжуманининг асосий ва якуний кунида Ўзбекистон президенти баён қилган.

Шавкат Мирзиёев, "Ўзбекистонда тинчлик жараёнларининг исталган босқичида Афғонистон ва Толибон ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни ташкил этишга тайёр"лигини билдирган.

Ўзбекистон президентининг баён қилишича, "Афғонистон хавфсизлиги - бу Ўзбекистон хавфсизлиги, бутун бепоён Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси барқарорлиги ҳамда тараққиётнинг гаровидир".

Тошкент анжумани ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу янги  таклифига ҳозирча   Толибон ҳаракати бирор бир шаклда  муносабат билдирмаган.