Уруш олови афғон халқига четдан олиб келинди
Ўзбекистон президентига кўра, Уруш олови афғон халқига четдан тиқиштирилди
26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Тинчлик жараёни хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқаро ҳамжамиятдан Афғонистондаги террорчиларнинг айрим мамлакатлар томонидан молиявий таъминланиши олдини олиш ва ушбу ҳаракатларнинг давом этишига қаршилик қилишни сўради. Бу ҳақда Ирна агентлиги хабар берди.
«Бугун биз ҳам давримизнинг энг ўткир минтақавий ва глобал муаммолардан бири - Афғонистондаги қарама-қаршиликни ҳал этишни амалий руҳда муҳокама қилиб, биргаликда умумий бир ечим ишлаб чиқишга қодирмиз», деб таъкидлади Ўзбекистон Республикаси президенти.
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, “жафокаш Афғонистон заминидаги бу тўқнашув қарийб 40 йилдан буён давом этмоқда ҳамда «уруш олови» афғон халқига четдан тиқиштирилди, бу афғон халқининг танлови эмас“.
«Ана шу йиллар мобайнида юз минглаб тинч аҳоли уруш қурбонига айланди, миллионлаб инсонлар ўз уйларини ташлаб кетишга ва бошқа мамлакатлардан бошпана излашга мажбур бўлди», деб фикр билдирди давлат раҳбари.
Ўзбекистон президенти Афғонистонда халқаро террорчи гуруҳлар сонининг кенгайиши, зўравонлик ва қон тўкишлар, наркобизнеснинг барҳам топмаётгани - буларнинг барчаси бу мамлакатдаги вазият жаҳон жамоатчилиги томонидан инкор этилишига йўл қўйиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлади.