Путин ўзбек олимига фахрий унвон берди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i31722-Путин_ўзбек_олимига_фахрий_унвон_берди
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин иқтисод фанлари доктори, профессор Наби Саидкаримович Зиёдуллаевга Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.
(last modified 2018-08-22T17:54:38+00:00 )
апрел 03, 2018 10:24 Asia/Tashkent
  • Путин ўзбек олимига фахрий унвон берди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин иқтисод фанлари доктори, профессор Наби Саидкаримович Зиёдуллаевга Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, унвон илм-фан ривожига қўшган катта ҳиссаси ва узоқ йиллик самарали фаолияти учун берилди.

Наби Саидкаримович Зиёдуллаев 1944 йил 27 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент халқ хўжалиги институтини (1965) тамомлаган.

70-90-йилларда Ўзбекистон ва Марказий Осиёда илмий-тадқиқот ишларининг иқтисодий ва математик соҳаларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. 1995 йилда олим Москвага академик С.Шаталиннинг Иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар халқаро жамғармасига таклиф этилди, у ерда вице-президент бўлиб ишлаган (1997-2006).

2013 йил июнь ойидан ҳозирги кунгача Россия Фанлар академиясининг Бозор муаммолари институти бош илмий ходими.