Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги тинч атом бўйича битим кучга кирди
Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим якшанба куни кучга кирди.
2017 йилнинг охирида Ўзбекистон пойтахтида битимни «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев ва Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Нодир Отажонов имзолаган эди. Битим тинч атом соҳасида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар учун ҳуқуқий асос яратади.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун истиқболли бўлган ҳужжат Ўзбекистонда атом энергетикасига миллий инфратузилмани яратиш ва такомиллаштириш, кадрларни тайёрлаш, АЭС ва тадқиқот реакторларини қуриш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш каби соҳалар белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон минерал-хомашё базасини ўрганиш билан уран конларини қидириш ва ўзлаштириш, радиоактив изотопларни ишлаб чиқариш ва уларни саноат, тиббиёт ҳамда қишлоқ хўжалигида қўллаш, илмий ва фундаментал тадқиқотлар ўтказиш ҳам биргаликдаги ишларнинг йўналишлари ҳисобланади.
Битим аниқ лойиҳалар ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳларни шакллантириш, шунингдек, экспертлар алмашиш, семинарлар ва симпозиумларни ташкил этишни назарда тутади.