Қирғизистон фуқароси ўзбекистонлик чегарачилар томонидан ўққа тутилди
Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқаросига ўқ узишди, у ўз давлати ҳудудида бўлган, деб хабар қилмоқда РИА Новости Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизматига асосан.
"Еттинчи апрель куни Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Аксийск тумани Мамай ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари Қирғизистон фуқароси – Қурулуш қишлоғида яшовчи, 1984 йилда туғилган Ф.М.га нисбатан қурол қўллашди. У Қирғизистон ҳудудида бўлган. Ф.М. олинган жароҳатлар туфайли Кербен шаҳри шифохонасида вафот этди", - дея хабар берган матбуот хизмати.
Таъкидланишича, ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланди, ҳодиса рўй берган жойда Қирғизистон Давлат чегара хизмати бошқармаси зобитлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларидан иборат гуруҳ ишламоқда. Айни дамда икки давлат чегара хизмати вакилларининг учрашуви ўтказилмоқда, унда рўй берган воқеа сабаблари ҳамда тафсилотлари аниқлаштирилади.
Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов шанба куни тегишли идораларга “чегарадаги воқеани ўзбек томони билан биргаликда яхшилаб суриштирувдан ўтказиш” вазифасини топширди.
KUN.UZ’га Ўзбекистон ҳукуматидаги манбанинг хабар беришича, Қирғизистон фуқаросига ўқ узилганида, у Ўзбекистон ҳудудида бўлган.
Қайд этилишича, аввалига у огоҳлантирилган, сўнг осмонга қарата ўқ узилган, шундан кейин ҳам у бўйсунмаганидан сўнг унга ўқ отилган. У Қирғизистон ҳудудигача чопиб борган, у ерда уни шериклари қабул қилиб олган ва кутаётган машинада шифохонага олиб кетишган. Ҳозирги пайтда у Ўзбекистон ҳудудига нима мақсадда киргани номаълум, деган манба.