Абдулла Орипов ҳамда Сапар Исаков ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i31962-Абдулла_Орипов_ҳамда_Сапар_Исаков_ўртасида_телефон_мулоқоти_ўтказилди
8 апрель куни Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари Абдулла Орипов ҳамда Сапар Исаков ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди.
(last modified 2018-08-22T13:24:42+00:00 )
апрел 09, 2018 05:28 Asia/Tashkent
  • ўзбек чегарачилари томонидан отиб ўлдирилиши воқеаси
    ўзбек чегарачилари томонидан отиб ўлдирилиши воқеаси

8 апрель куни Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари Абдулла Орипов ҳамда Сапар Исаков ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматига таяниб Кун.уз сайтига кўра, улар 7 апрель куни чегарада Қирғизистон фуқароси ўзбек чегарачилари томонидан отиб ўлдирилиши воқеасини муҳокама қилишган.

Томонлар 9 апрель куни икки давлат чегара хизмати раҳбарияти, шунингдек, бошқа тегишли муассасалар иштирокида учрашув ўтказишга келишиб олган.

Яқин вақтлар ичида ишчи гуруҳ томонидан ҳодиса батафсил ўрганилади ва натижалар бўйича раҳбариятга ҳисобот берилади.

7 апрель куни Қирғизистон Давлат чегара хизмати Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари Қирғизистон ҳудудида турган шахсга қарата ўқ узгани ҳақида хабар тарқатди.

Нашрларда маълум қилинишича, Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Кербент шаҳри яқинида юз берган ҳодиса оқибатида 1984 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси шифохонада вафот этган.

Шу куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги чегарадаги ҳодиса юзасидан Ўзбекистонга нота йўллади.

Қирғизистон ТИВ расмий Бишкек «ушбу масалани назорат қилиб тургани ва икки мамлакатнинг тегишли хизматлари билан доимий мулоқотда экани»ни қайд этди.