Россияда ўзбекистонлик 7 нафар мигрант терроризмда айбдор деб топилди
(last modified Mon, 09 Apr 2018 07:59:59 GMT )
апрел 09, 2018 12:59 Asia/Tashkent
  • ўзбекистонлик 7 нафар мигрант
    ўзбекистонлик 7 нафар мигрант

Россиянинг Самара шаҳрида Москва, Санкт-Петербург ва Екатеринбургда қатор терактларни амалга оширишга тайёргарлик кўрган ўзбекистонлик мигрантлар гуруҳи иши юзасидан суд жараёни якунланди.

Улар ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорликда ҳам гумонланмоқда, деб ёзмоқда CA-news.

Приволжск округ ҳарбий суди ёпиқ суд мажлисида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган етти кишини «терроризм», «қурол билан ноқонуний савдо қилиш», «портловчи моддаларни ноқонуний сақлаш»да айбдор деб топди. Улар 12 йилдан 17 йилгача бўлган муддатга қамалди. Суд жараёни якунлангани ва мигрантларга ҳукм чиқарилгани ҳақида судланувчилардан бири – Козим Абдуллажоновнинг адвокати Денис Гудков хабар берди. Унинг сўзларига кўра, судланувчиларнинг қариндошлари ҳамда адвокатлари ФХХ томонидан қўйилган айбловлар судда ўз исботини топмагани ҳақида маълум қилмоқда.

– Козимжон ва яна олти нафар судланувчи Екатеринбург шаҳрида фаолият кўрсатган ва «Карнавал» савдо марказини портлатиб юборишни режалаштирган ИШИД ячейкаси аъзолари бўлганликда айбланган. Бундан мақсад – Россия раҳбариятига Суриядаги ҳарбий амалиётини тўхтатиш мақсадида таъсир кўрсатиш бўлган. Бироқ энг бошидан ҳаммаси бир-бирига зид бўлди. Маълум бўлишича, Козимжон эрталабки соат олтида ўз квартирасида негадир курткада ўтирган, ФХХ ходимлари унинг ёнидан граната топишган. Энг кулгиси шундаки, яна икки судланувчи худди шундай тарзда қўлга олинди. Аввалига мигрантларнинг уйига тезкор ходимлар гуруҳи келган, улар гувоҳларсиз тинтув ўтказишган, кейин эса у ерга гувоҳлар билан терговчи етиб келган», - дейди Денис Гудков.

Ёрлиқ