Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизмати раҳбарлари учрашдилар
-
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизмати
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Қирғизистон Давлат чегара хизмати раиси полковник Уларбек Шаршеев ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари – чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Руслан Мирзаев ўзбек-қирғиз чегарасида 7 апрел куни юз берган ҳодисани муҳокама қилишди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув 9 апрел куни Наманган вилоятидаги Заркент аҳоли масканида бўлиб ўтган.
Музокаралар давомида чегара хизматлари раҳбарлари давлат чегарасининг Қирғизистон-Ўзбекистон участкасида юзага келган вазиятни муҳокама қилишди.
"Томонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара идоралари томонидан илгари эришилган алоҳида протокол қарорлари тўлиқ ҳажмда бажарилмаяпти ва қирғиз-ўзбек муносабатларининг янги даражасини ҳисобга олган ҳолда тўлдирилиши керак деган фикрга келди", — дейилади хабарда.
Шундан сўнг икки республика чегара делегациялари Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Акси тумани Мамай қишлоғидаги воқеа жойига келишди. Бу ерда чегара туманлари маъмуриятлари раҳбарлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар вакиллари 7 апрел куни юз берган воқеа жойини кўздан кечиришди.