Ўзбекистон Қозоғистон ва Тожикистондаги элчихоналари учун янги бинолар қурмоқчи
(last modified Wed, 11 Apr 2018 05:01:52 GMT )
апрел 11, 2018 10:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Бу мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган.

Хусусан, Қозоғистондаги элчихонанинг янги биноси Остонада қад ростлайди. Бу ҳақидаги музокаралар ўтган йил ёзда бошланган эди. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Қозоғистондаги элчихона биноси Алмати шаҳрида жойлашган. Элчихона Остонадаги янги бинога кўчиб ўтгач, унинг ўрнида Ўзбекистон Бош консуллиги очилади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги янги элчихонаси ҳақидаги масала эса президентнинг шу йил март ойида ушбу мамлакатга амалга оширган давлат ташрифидан олдин кун тартибига чиққан эди. Ўшанда томонлар дипломатик идоралари вакиллари ҳар икки давлат пойтахтлари марказларидан элчихоналар учун янги бинолар қуришга ер ажратиш бўйича келишиб олингани ҳақида хабар беришганди.