Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ишдан бўшатилди
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Актам Ҳайитов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Актам Ҳаитов Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати йиғилишида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаган Актам Ҳайитов янги лавозимга cайланди.
Йиғилишда аграр соҳадаги бугунги аҳвол таҳлил қилиниб, мавжуд экин майдонлари, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, амалиётга илғор технологиялар ҳамда илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш зарурлиги, буларнинг бари деҳқонларнинг моддий манфаатдорлиги ортишига хизмат қилиши қайд этилди.