Тожик цементининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми 16 баробар ортди
(last modified Sun, 22 Apr 2018 05:17:34 GMT )
апрел 22, 2018 10:17 Asia/Tashkent
  • Тожик цементининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми 16 баробар ортди
    Тожик цементининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми 16 баробар ортди

Тожикистон ўтган йили цемент экспортини деярли 2,5 баробарга оширди. Жорий йилнинг биринчи чорагида қўшни мамлакатлар бозорларига 322 минг тонна цемент етказилди. Ўтган йилнинг шу даврида 133 минг тонна ушбу қурилиш материали экспорт қилинганди, деб ёзмоқда «АП».

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Тожикистон цемент заводлари 774 минг тонна цемент ишлаб чиқарди, деб хабар берган Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги. Бу 2017 йил январь-март ойига нисбатан 348 минг тоннага кўпдир.

Ҳисоботда айтилишича, ушбу даврда Ўзбекистонга (172 минг тонна), Афғонистонга (131 минг тонна) ва Қирғизистонга (19 минг тонна) 322 минг тонна цемент экспорт қилинди.

Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми 162 минг тоннага (16,3 мартага), Қирғизистонга 16,8 минг тоннага (6 мартага) ошган бўлса, Афғонистонга эса – аксинча, 10,6 минг тонна (8,8 фоиз)га пасайган.

Сўнгги йилларда Тожикистон цемент ишлаб чиқариш ҳажмини янги тожик-хитой қўшма қувватларини барпо этиш орқали сезиларли даражада оширишга муваффақ бўлди. Сўнгги саккиз йил ичида хитойлик сармоядорлар Тожикистонга цемент ишлаб чиқариш ҳажмини ўн баробар оширишга ёрдам берди.

Ўтган йили республикада 3,1 млн тоннадан зиёд ушбу қурилиш материали чиқарилди.