Ўзбекистон—Тожикистон бизнес-форуми доирасида 104 млн долларлик экспорт шартномалари имзоланди
(last modified Mon, 23 Apr 2018 04:50:58 GMT )
апрел 23, 2018 09:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон—Тожикистон
    Ўзбекистон—Тожикистон

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон давлати ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон—Тожикистон бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар берди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати.

Дарё.ўз сайтига кўра, унинг тантанали очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ва Тожикистоннинг Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жамшид Ураков иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Бизнес-форумни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад икки давлатнинг умумий транспорт-коммуникациявий имконияти ва транзит салоҳиятидан тўла фойдаланиш орқали ўзаро товар айланмаси ҳажмини сон ва миқдор жиҳатидан ошириш, саноат маҳсулотлари миллий кўргазмасини ташкил этиш ҳисобига тадбиркорлар ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат.

Унда Тожикистоннинг 200 дан ортиқ ишбилармонлар ҳамда 200 га яқин маҳаллий йирик корхона ва компания вакиллари иштирок этди.

Ёрлиқ