ШОК! 2018 йилнинг биринчи кварталида Ўзбекистон бюджетидан $4 млн ўғирланган
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i32574-ШОК!_2018_йилнинг_биринчи_кварталида_Ўзбекистон_бюджетидан_4_млн_ўғирланган
2018 йилнинг биринчи кварталида Ўзбекистонда $4 млн (33 млрд сўм) дан зиёд ўғирлик, камомад ва бошқа мақсадсиз пулларни сарфлаш ҳолатлари аниқланган. Ўзбекистон Молия вазирлиги шу давр ичида олиб борилган давлат молиявий назорат тадбирлари якуни бўйича ҳисобот берди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
апрел 23, 2018 10:19 Asia/Tashkent
  • $4 млн ўғирланган
    $4 млн ўғирланган

2018 йилнинг биринчи кварталида Ўзбекистонда $4 млн (33 млрд сўм) дан зиёд ўғирлик, камомад ва бошқа мақсадсиз пулларни сарфлаш ҳолатлари аниқланган. Ўзбекистон Молия вазирлиги шу давр ичида олиб борилган давлат молиявий назорат тадбирлари якуни бўйича ҳисобот берди.

Фарғона.ру хабарига кўра, Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан 127 та назорат тадбирлари ўтказилиб, уларнинг 94 тасида 5,2 млрд.сўм ($644 минг) камомад, ўзлаштириш ва ноқонуний харажатларга йўл қўйилганлиги аниқланган. Ўтказилган жами 844 та назорат тадбирларидан 661 тасида молиявий интизомга риоя қилинмай сарфланган маблағлар 33,0 млрд.сўмни, шундан камомад ва ўзлаштиришлар 5,1 млрд.сўмни, ноқонуний харажатлар 24,8 млрд.сўмни ($3,07 млн) ва Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағлари ҳисобидан мақсадсиз ишлатилган маблағлар 3,2 млрд.сўмни ($396 минг) ташкил этгани аниқланган.

Назорат тадбирларини ўтказиш жараёнида 650 та назорат тадбирлари ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган. Шунингдек, текширувлар натижасига кўра, 9,2 млрд сўм ($1,14 млн)ни ташкил этадиган 510 та бюджет маблағларини мақсадсиз ишлатиш ҳолатлари аниқланган. Улардан 474 субъектлар бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилган. Мазкур бюджет ташкилотларининг 32 раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилган.