Ўзбекистонда нафақа тизими ислоҳ қилинади
апрел 28, 2018 22:41 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф этилмоқда.
Бу ҳақда Молия вазирлигининг Пенсия жамғармаси расмий веб сайтидаги пенсия ислоҳотига доир концепция лойиҳасида маълум қилинган.
Ҳозирда эркаклар 60, аёллар эса 55 ёшда нафақага чиқади.
Ушбу ёш нисбати қўшни давлатларда 63 ва 58 ёшни ташкил этади.
Лойиҳа муаллифлари энг кам меҳнат стажини 7 йилдан 15 йилга узайтиришни ҳам таклиф этишмоқда.
Деярли барча тоифадаги ишловчи нафақахўрларга нафақани тўлалигича бериш кўзда тутилган.
Ёрлиқ