Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси билан учрашди
май 03, 2018 19:26 Asia/Tashkent
-
Абдулазиз Комилов
3 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.
Кун.уз сайтига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини ривожлантириш, жумладан, икки мамлакат вакиллари иштирокида қўшма тадбирларни ўтказишга доир амалий масалалар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ элчиси Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига ташриф буюргани хабар берилганди.
Ёрлиқ