май 05, 2018 10:01 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов
    Абдулазиз Комилов

4 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Душанбе шаҳрида АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Ҳенри Эншер бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дарё.уз сайтига кўра, суҳбат чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг айрим жиҳатлари ҳамда бўлажак икки томонлама учрашувларга оид масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтаётган «Терроризм ва зўравонлик экстремизмига қарши кураш» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция кун тартиби нуқтаи назаридан халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ёрлиқ