Ўзбекистонда илк маротаба евро олди-сотдиси бўйича савдолар бошланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i33186-Ўзбекистонда_илк_маротаба_евро_олди_сотдиси_бўйича_савдолар_бошланди
Ўзбекистон Республикасининг валюта биржаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда биринчи марта евро билан савдо қилиш бошланди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
май 06, 2018 09:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда илк маротаба евро олди-сотдиси бўйича савдолар бошланди
    Ўзбекистонда илк маротаба евро олди-сотдиси бўйича савдолар бошланди

Ўзбекистон Республикасининг валюта биржаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда биринчи марта евро билан савдо қилиш бошланди.

3 май куни 2017 йилнинг августидан бери биринчи марта еврони харид қилиш ва сотиш бўйича битим имзоланди. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар берди. 

Биржа платформасида 5 сентябрдан (валютани эркинлаштириш бошланиши) бери АҚШ долларига боғлиқ операциялар ўтказилаётганди - бошқа валюталар котировкалари савдолар асосида эмас, балки кросс-курс механизми бўйича ҳисобланган.

Айни пайтда биржада евронинг курси 10 100 сўмни ташкил этади. Марказий банк ҳафтанинг бошида 9 785 сўмлик курсни ўрнатди, бу аввалги курсдан 114 сўмга кам.