Шошилинч! Бобомурод Абдуллаев суд залидан озод этилди
(last modified Mon, 07 May 2018 15:57:16 GMT )
май 07, 2018 20:57 Asia/Tashkent
  • Шошилинч! Бобомурод Абдуллаев суд залидан озод этилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч кишини суд залидан озод этган.

Конституциявий тузумга тажовузда айбланган Бобомурод Абдуллаев энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида жаримага маҳкум этилган.

Бобомурод Абдуллаевга прокурор томонидан қўйилган айб судья Зафар Нурматов томонидан Жиноят Кодексининг 159 моддаси, 1 қисм Б бандига қайта малакаланган.

Ҳакам шунингдек, маҳкамада янграган қийноқ иддаолари юзасидан ички текширув ўтказиш ҳақида ажрим чиқарган.

Қолган айбланувчилар-блогер Ҳаёт Насриддинов, тадбиркорлар Равшан Салаев ҳамда Шавкат Оллоёровлар айбсиз, деб топилган.

45 ёшли Абдуллаев ўтган йил 27 сентябрида бедарак кетган ва 29 сентябр куни унинг Тошкентдаги МХХ ҳибсхонасида ушлаб турилгани ўртага чиққанди.

 

Ёрлиқ