Қувайт компаниялари Ўзбекистонга инвестиция киритмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i33570
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Қувайтга ташрифи чоғида Қувайт Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Мудофаа вазири шайх Насир Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Сабаҳ ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулайман ал-Сайид билан учрашувлар ва музокаралар ўтказди.
(last modified 2018-08-22T17:55:08+00:00 )
май 14, 2018 13:03 Asia/Tashkent
  • Қувайт компаниялари
    Қувайт компаниялари

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Қувайтга ташрифи чоғида Қувайт Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Мудофаа вазири шайх Насир Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Сабаҳ ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулайман ал-Сайид билан учрашувлар ва музокаралар ўтказди.

"Музокараларда ҳамкорликни янада ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди. Қувайт компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларига инвестиция киритишга тайёр эканлиги қайд этилди", — дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи мажлисини 2018-йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.