Шавкат Мирзиёев Вашингонда Майкл Помпео билан учрашди
май 17, 2018 19:38 Asia/Tashkent
Шавкат Мирзиёев 17 май куни Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кун.уз сайтига кўра, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат маҳкамалари алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев президенти Дональд Трамп таклифига кўра 15-17 май кунлари АҚШга илк расмий ташрифини амалга оширмоқда.
Ушбу ташриф доирасида 4,8 миллиард долларлик шартномалар имзоланди.