Ислом Каримов стационар даволанишда экани маълум қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i3394-Ислом_Каримов_стационар_даволанишда_экани_маълум_қилинди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 28 август куни мамлакат президенти Ислом Каримов стационар даволанишда эканини маълум қилган.
(last modified 2023-08-17T06:23:31+00:00 )
август 28, 2016 15:02 Asia/Tashkent
  • Ислом Каримов
    Ислом Каримов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 28 август куни мамлакат президенти Ислом Каримов стационар даволанишда эканини маълум қилган.

"Мутахассисларнинг фикрига кўра, тўлиқ тиббий кўрик ва даволаниш жараёни учун муайян вақт талаб этилади", дейилган ЎзА хабарида. Бу ҳақда Кун. уз сайти хабар берган.

Озодлик радиоси сайти ҳам Ўзбекистонни 1989 йилдан буён идора этиб келаётган 78 ёшли Ислом Каримовнинг соғлигига оид маълумотни Ўзбекистон ҳукумати илк бор тарқатмоқда.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг хабар беришича, президент Ислом Каримов "стационар даволаниш" га ётқизилган.

Вазирлар Маҳкамасининг мутахассисларга таяниб маълум қилишича, Ислом Каримовнинг "тўлиқ тиббий кўрик ва даволаниш жараёни учун муайян вақт талаб этилади".

Вазирлар Маҳкамасининг билдиришномасида президент бошқа ҳеч қандай тафсилот йўқ деб хабар тарқатган.