Абдулазиз Комилов Гюнтер Оверфельд билан музокаралар ўтказди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i33990-Абдулазиз_Комилов_Гюнтер_Оверфельд_билан_музокаралар_ўтказди
23 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельдни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
(last modified 2018-08-22T17:55:14+00:00 )
май 23, 2018 13:47 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов
    Абдулазиз Комилов

23 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельдни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кун.уз сайтига кўра, мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Алоҳида эътибор иқтисодий, инвестицион, савдо ва технология соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларига қаратилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Германия алоқаларини турли даражаларда ва шаклларда, шу жумладан, давлат ва жамоат тузилмалари, бизнес доира ўртасида делегациялар алмашинувини фаоллаштириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.