Шок! Туркманистонда ҳожатхонада Бердимуҳаммедов расми акс этган газеталардан фойдаланганлар қидирилмоқда
(last modified Thu, 24 May 2018 05:42:01 GMT )
май 24, 2018 10:42 Asia/Tashkent
  • Шок! Туркманистонда ҳожатхонада Бердимуҳаммедов расми акс этган газеталардан фойдаланганлар қидирилмоқда

Участка нозирлари хусусий ҳовлиларга кириб, қонунбузарларни топиш мақсадида ҳожатхоналарни текшириб чиқишмоқда.

Туркманистонинг Гумдаг шаҳарчасида участка нозирлари президент Гурбангули Бердимуҳаммедов сурати бўлган газеталардан ҳожатхона қоғози сифатида фойдаланганларни қидира бошлади.  

Участка нозирлари хусусий ҳовлиларга кириб, қонунбузарларни топиш мақсадида ҳожатхоналарни текшириб чиқишмоқда. Шу каби ҳолат аниқлангудек бўлса, даставвал уларга огоҳлантириш берилади.

Шунингдек, участка инспекторлари президентнинг ифлосланган суратларини турар-жой мавзелардаги чиқиндихоналардан ҳам қидиришмоқда. Ҳар бир чиқиндихона учун биттадан шахсий назоратчи бириктирилган, улар чиқиндиларни бирма-бир текшириб, газеталардаги ифлосланган суратларни топишлари, бу чиқинди чиққан уйни ва хонадонни аниқлашлари, аниқлагандан сўнг эса бу ҳақда тегишли идораларга маълумот беришлари керак бўлади.

Март ойида ОАВ Тошҳовуз вилоятининг Гўрўғли туманида ҳожатхонасида президент сурати акс этган газета топилгани учун мактаблардан бирининг директори мансабидан вақтинча четлатилгани ҳақида хабар қилганди. Кейинчалик директор “вазифасини бажара олмагани учун” мансабидан озод қилинди. Шундан сўнг хавфсизлик хизмати бирор-бир огоҳлантиришсиз бюджет ташкилотлари ходимларининг уйларига кириб, ҳожатхоналарни текшира бошлаган.

Туркманистонда президент Бердимуҳаммедов суратисиз чиқадиган газетанинг ўзи йўқ.