Назарбоев ўзбекистонлик абитуриентлар учун 10000 грант ажратди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз мамлакатида олий таълим олмоқчи бўлганўзбекистонлик абитуриентлар учун 10 минг грант ўрни ажратган.Бу маълумот, “Халқ сўзи” газетасининг ёзишича, Самарқандда бўлиб ўтган “Қозоғистон таълими кунлари” тадбирида очиқланган.
Назарбоев қарорига кўра, ўзбекистонлик абитуриентлар Қозоғистондаги 30 институт, университет ва академиянинг исталганида имтиёзли шартлар асосида иқтисодий, техник, тиббий ва гуманитар йўналишларда таҳсил олишлари мумкин.
Бундаш ташқари, икки давлат вазирликлари ўртасида олийгоҳ дипломларини ўзаро тан олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Қозоғистонда 2018 йил “Ўзбекистон йили” деб эълон қилинган.
Ўзбекистон сўнгги икки йил ичида Қозоғистон билан турли соҳаларда ҳамкорликни фаол ривожлантираяпти. Бу фаоллашув даврида икки республика ўртасида умумий қиймати 62 миллион долларга тенг саккизта ҳужжат имзоланган.