Ўзбекистонда доллар ва евро курси пасайишни давом этмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i34260-Ўзбекистонда_доллар_ва_евро_курси_пасайишни_давом_этмоқда
Доллар курси ўтган ҳафтада 27,88 сўмга камайиб, 7 997,95 сўмни ташкил қилган эди
(last modified 2018-08-22T17:55:19+00:00 )
май 29, 2018 12:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда доллар ва евро курси пасайишни давом этмоқда
    Ўзбекистонда доллар ва евро курси пасайишни давом этмоқда

Доллар курси ўтган ҳафтада 27,88 сўмга камайиб, 7 997,95 сўмни ташкил қилган эди

ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Марказий банк 29 майдан эътиборан хорижий валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 15,70 сўмга камайиб, 7 982,25 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 97,47 сўмга пасайиб, 9 299,32 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 0,80 сўмга тушди ва 127,57 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.