Шошилинч! Толибон Тожикистон билан чегарадаги уездни эгаллаб олди
май 31, 2018 11:55 Asia/Tashkent
Афғонистон шимоли-шарқидаги Таҳор вилоятида, Тожикистон билан чегарадош жойлашган Дашти-Кала уезди «Толибон» радикал ҳаракати назоратига ўтди. Бу ҳақда Ariana News телеканали маҳаллий ҳукуматга асосланган ҳолда хабар тарқатган.
«Жангариларнинг қуролли ҳужуми оқибатида 5 ҳарбий ҳалок бўлди, 4 ҳарбий жароҳатланди, яна ўнлаб кўнгиллилар асирга олинди. Толибонлар давлат муассасалари биноларига ўт қўйишган», дейилади хабарда.
1TV телеканали Таҳор вилояти полиция бошқармаси матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, жангариларнинг уезд марказига ҳужуми кеча маҳаллий вақт билан тонгги соат 6:00да рўй берган. Айни вақтда ҳудудни тинч аҳоли вакилларининг аксар қисми тарк этган.
Ёрлиқ