Ўзбекистондан Афғонистонга 3 минг тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами юборилди
(last modified Tue, 05 Jun 2018 14:00:27 GMT )
июн 05, 2018 19:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистондан Афғонистонга 3 минг тонна
    Ўзбекистондан Афғонистонга 3 минг тонна

ТОШКЕНТ, 5 июн. Ўзбекистон Афғонистон Ислом Республикасига мамлакатда кузатилган қурғоқчилик сабаб 3100 тонна миқдоридаги ун-дон маҳсулотлари юборилди, деб хабар қилди "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Ўзбекистондан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юбориши муносабати билан Ҳайратон шаҳрида икки давлат ҳукумат вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон президентининг Афғонистондаги вакили Исматилла Эргашев иштирок этди.

Ўзбекистон Афғонистонга бир қатор масалаларда доимий равишда ёрдам бериб келмоқда. Долзарб муаммолардан бири – ҳамкорликда терроризмга қарши курашдир.