Бокудан Тошкентга тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i34628-Бокудан_Тошкентга_тўғридан_тўғри_парвозлар_йўлга_қўйилмоқда
ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. “Озарбайжон ҳаво йўллари” авиакомпанияси Бокудан Тошкентга тўғридан-тўғри парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
(last modified 2018-08-22T17:55:25+00:00 )
июн 05, 2018 20:21 Asia/Tashkent
  • Бокудан Тошкентга тўғридан-тўғри парвозлар
    Бокудан Тошкентга тўғридан-тўғри парвозлар

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. “Озарбайжон ҳаво йўллари” авиакомпанияси Бокудан Тошкентга тўғридан-тўғри парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

“2018 йилнинг 30 июнидан “Озарбайжон ҳаво йўллари” (AZAL) Бокудан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга тўғридан-тўғри парвозларни ташкил этади”, - дейилади хабарда.

Парвозлар ҳафтада бир марта (шанба кунлари), 1 августдан бошлаб эса ҳафтада икки марта (чоршанба ва шанба кунлари) амалга оширилади.

“Ўзбекистон пойтахти – “зумрад билан безатилган” парклар, хиёбонлар, боғлар ҳамда биллур ипга тизилган фавворалардан иборат улкан мегаполис”, - дейилади хабарга қўшимча равишда.