Шавкат Мирзиёевни Циндао шаҳрида тантанали кутиб олишди
(last modified Fri, 08 Jun 2018 12:06:59 GMT )
июн 08, 2018 17:06 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёевни Циндао шаҳрида тантанали кутиб олишди

Президент Шавкат Мирзиёев 8 июн куни Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрига ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 июн куни Хитойнинг Циндао шаҳрига етиб келди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев бу ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Давлат раҳбарларининг мажлиси якунида Циндао декларацияси қабул қилиниши, Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси, Ёшларга қўшма мурожаат ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Саммит доирасида Ўзбекистон президентининг Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

 

Ёрлиқ