Шавкат Мирзиёев Покистон президенти билан учрашув ўтказди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i34836-Шавкат_Мирзиёев_Покистон_президенти_билан_учрашув_ўтказди
Учрашувда савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
(last modified 2018-08-22T17:55:29+00:00 )
июн 10, 2018 12:26 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Покистон президенти билан учрашув ўтказди
    Шавкат Мирзиёев Покистон президенти билан учрашув ўтказди

Учрашувда савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Циндао шаҳрида Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн билан учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Мамнун Ҳусайнни Покистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлгани билан табриклаб, бу мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтиришда муҳим омил бўлишини таъкидлади.

Учрашувда савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.