Ўзбекистоннинг ДХХ раиси Тожикистонга борди
(last modified Tue, 12 Jun 2018 13:44:32 GMT )
июн 12, 2018 18:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг ДХХ раиси
    Ўзбекистоннинг ДХХ раиси

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев бугун, 12 июнь куни ишчи ташриф билан Душанбега борди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар хизматига асосланиб, «Халқ сўзи» хабар берди.

Дарё.уз сайтига кўра,  манба берган хабарда қайд қилинишича, Ихтиёр Абдуллаевни пойтахт аэропортида Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов кутиб олган.

Икки давлат махсус хизматлари раҳбарлари учрашув давомида терроризмга қарши кураш, давлат чегараларини муҳофаза қилиш, ўзаро ахборот алмашиш масалаларини муҳокама қилган. Якунда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўртасида ҳамкорлик бўйича битим имзоланиши режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон ДХХ раҳбари Роғун ГЭСи барпо этилаётган ҳудудга ташриф буюриши ва у ерда қурилиш ишларининг бориши билан танишиши ҳам кўзда тутилган.

Ёрлиқ