Ӯзбекистонда тилла тангалар сотувга чиқарилади
июн 30, 2018 07:49 Asia/Tashkent
1 августдан тилла тангалар сотувга чиқарилади
Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Марказий банк захирасидаги қимматбаҳо металлдан ясалган тангалар сотувга чиқарилади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Бу ҳақда давлат раҳбарининг жорий йил 7 июндаги қарорида қайд этилиб, уларни сотиш ва қайта сотиб олиш тартибини ўрнатиш вазифаси топширилган.
Бу келгусида миллий валютани хорижлик инвесторлар, нумизматиклар томонидан катта қизиқиш билан харид қилинишига замин яратади. Қолаверса, бу орқали Ўзбекистонга сайёҳлар оқимининг ортиши, юрт тарихи ва маданиятини танитишга шароит яратилади.
Ёрлиқ