Ӯзбекистоннинг тўртта вилоятида чой етиштиришга қарор қилинди
(last modified Thu, 05 Jul 2018 04:52:55 GMT )
июл 05, 2018 09:52 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистоннинг  тўртта вилоятида чой етиштиришга қарор қилинди

Тошкент, Навоий, Жиззах ва Сурхандарё вилоятларида чой етиштирувчи плантациялар ташкил этилади.

Podrobno.uz нашрининг  билдиришича, бу борадаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинди.

Қарорга асосан 283 гектар ерга чой экилади ва 2025 йилдан бошлаб ҳар йили 189 тонна ҳосил олиниши режалаштирилмоқда.

Қарорда чой саноатини ривожлантириш масаласи бўйича Илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этиш ҳам назарда тутилган.

Жиззах вилоятининг Зомин туманида эса "Ўзбекозиковкатхолдинг"га қарашли чой маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этилади.

Ёрлиқ