Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Ислом Каримовнинг бетоб бўлиши
Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Ислом Каримовнинг бетоб бўлиши
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Ислом Каримовнинг бетоб бўлиши" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида, якшанба кунидан буён турли оммавий ахборот воситалар томонидан Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг бемор бўлганлиги ҳақида тарқатилаётган хабарлари ортидан мамлакатда кенг кўламли хавотирланишлар юзага келди. Ўзбекистон ҳукумати 28 август куни Ислом Каримов стационар даволанишга ётқизилгани ва бу "маълум вақтни олиши" ҳақида хабар тарқатган эди. 29 август куни турли оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг инсульт беморлиги билан ҳаётдан кўз юмди деб хабар тарқатишган эди. Лекин Ўзбекистон президент девони ушбу хабарни инкор этиб, президентнинг аҳволи стабил эканлигини маълум қилди ва президентнинг вафоти ҳақидаги хабарни тасдиқламади. Айни пайтда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тақдири у ҳақда тарқатилаётган бир-бирига зид хабарлар фонида ҳамон жамоатчилик учун мавҳум бўлиб қолмоқда. Кремл ҳукумати Ўзбекистон Президентининг бетоблиги муносабати билан хавотирда эканлигини билдириб, у кишига тезроқ соғайиб кетишини тиламоқда, дея таъкидлади Россия президенти матбуот-котиби. "Ўзбекистон билан мунтазам алоқадамиз – дипломатик каналлар орқали ҳам, бошқа идоравий каналлар орқали ҳам. Бизнинг ўзаро икки томонлама муносабатларимиз тўлақонли равишда йўлга қўйилган", — деди Песков. 31 август оқшомида “Ўзбекистон” телеканалининг рус тилидаги “Ахборот” информацион дастурида Ислом Каримовнинг мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига табриги ўқиб эшиттирилди. Ўзбекистон расмийлари мамлакат мустақиллик куни муносабати билан ўтказиладиган расмий байрамни нишонлашни бекор қилишди ушбу тўхтамга келиш ҳақидаги далилларни эълон қилишмаган бўлсада, бироқ кўплаб таҳлилчилар Ислом Каримовнинг соғлиғи оғирлашгани ҳам ушбу расмий маросимнинг бекор қилинганига сабаб бўлиши мумкин дея айтишмоқда.
Президент соғлигининг ёмонлашиши жиддий сиёсий оқибатларга олиб келиши мумкин деган эҳтимоллар ҳам илгари сурилмоқда. Ҳозирда мавжуд қонунчиликка кўра, Президент давлат органлари ёки мансабдор шахсларга ўз ваколатларини ўтказиши мумкин эмас, шу боис, мабодо касаллик чўзилиб кетса, Ислом Каримов бошқарувни бошқа шахсга расман топшира олмайди. Шундай экан, агар амалдаги давлат раҳбари жиддий бетоб бўлса, унда, қуйидаги механизм ишга тушади: Президент ваколатлари ва мажбуриятлари вақтинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати раисига ўтказилади. Айнан унга республикага янги раҳбар тайинлаш учун уч ой вақт ичида сайловларни ташкил этиш вазифаси юклатилади.
Энди эса, минтақа бўйича сиёсий таҳлилчи Абдулло Зуҳур мавзуга доир ўзининг фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этади. Марҳамат.
Сиз сиёсий таҳлилчи Абдулло Зуҳурнинг мавзуга доир фикрларини тингладингиз.
Шу кечаю-кундузда 35 ёшдан кичик бўлмаган, ўзбек тилида бемалол гапира оладиган, Ўзбекистон ҳудудида яшаб келган ва охирги ўн йил ичида республикада яшаган шахс Ўзбекистон Республикаси президенти этиб сайланиши мумкин. Навбатдаги номзод ким бўлиши мумкин деган тахминлар ҳам сиёсий экспертлар томонидан муҳокама этилмоқда. Энг лойиқ номзодлар орасида уч киши катта сиёсий вазнга эгалиги таъкидланмоқда. Булар — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов. Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг энг яқин сафдошларидан бири ҳисобланади, шу боис, агар у президент этиб сайлангудек бўлса, Ўзбекистоннинг биринчи раҳбарининг манфаатларини ҳимоя қилиши аниқ, деб таъкидламоқда экспертлар. Таъкидланишича, Мирзиёев давлат ҳокимиятига бошчилик қилган ҳолда, каттагина сиёсий ресурсларни ўз қўлида жамлашга муваффақ бўлган. Рустам Азимов эса кўпинча технократик шахс сифатида тилга олинади. Айнан шу инсон Ўзбекистон ҳукуматида молиявий ва банк тизими, ҳамда халқаро молиявий тузилма ва ташкилотлар билан алоқани йўлга қўйишда масъул бўлгани айтилмоқда. Мамлакатда ҳокимиятнинг бошқа шахсга ўтиши осойишталик билан юз беришига аксарият экспертларнинг ишончлари комил. Сиёсатчилар хавфсираётган ягона нарса Президент соғлиғи билан боғлиқ ахборот бўшлиғи ва унинг ўрнини ким эгаллаши борасидаги мавҳумлик чўзилиб кетишидир. Одамлар ҳозирда хавотирга тушиб қолишган, агар "юқоридаги"лар қанчалик узоқ чўзилса, халқ орасида тушунмовчилик шунчалик кўпайиб боради.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.
Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.