Абдулазиз Комилов Қирғизистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
(last modified Sat, 21 Jul 2018 08:43:43 GMT )
июл 21, 2018 13:43 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов
    Абдулазиз Комилов

21 июль куни Иссиқкўлда ўтаётган Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ерлан Абдилдаев билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берган.

Турли даражадаги доимий Ўзбекистон-Қирғизистон маслаҳатлашувларининг давоми сифатида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари асосий эътиборни Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг учрашувлари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш, жумладан давлатлараро чегарани делимитация қилиш ва ўтиш пунктларига оид масалаларга қаратди.

Вазирлар ўз ишини бошлаётган Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарларининг учрашуви масалалари, минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб жабҳалари бўйича фикр алмашдилар.

Ёрлиқ