Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшма ҳарбий машқлар ўтказди
(last modified Mon, 23 Jul 2018 05:00:33 GMT )
июл 23, 2018 10:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон
    Ўзбекистон ва Қозоғистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон «Фориш» ўқув маркази (Ўзбекистон) базасида қўшма тактик-махсус машғулотларнинг иккинчи босқичини ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Кун.уз сайтига кўра, машқлар давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон Махсус амалиёт кучлари бўлинмалари томонидан тоғли қишлоқда шартли ноқонуний қуролли гуруҳни махсус разведка қилиш, блоклаш ва йўқ қилиш, авиация ва артиллерияни қўллаган ҳолда чиқиб келаётган захираларни тор-мор келтириш бўйича вазифалар бажарилди.

Томонларнинг ўзаро аниқ ҳаракатлари натижасида, ҳар икки давлат ҳудудида махсус операцияларни ўтказишда контингентларни бошқариш ва уларни тўлиқ таъминлаш масалалари ишлаб чиқилди.

Тактик-махсус машқлар натижаларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг Махсус амалиёт кучлари бўлинмаларига юкланган вазифалар муваффақиятли бажарилди.

Ёрлиқ