Президентга табриклар: Мирзиёевнинг чарчашини ва яна ҳаммаси эскича бўлишини кутаётганлар бор...
Ўзбекистондаги баъзи интернет нашрлари ҳам Мирзиёевнинг туғлиган кунида у ҳақда фиклари билан ўртоқлашишди:
Узметроном.cом: Амалдаги давлат раҳбарини бутун халқ севади деб айтсак бўладими?
Йўқ, аммо бутун халқ унинг амалдорлар устидан жамоат назоратини ўрнатишга ва қонун олдида барчани баробар қилишга бўлган ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши бор гап.
… Олтмиш бирга чиққанига қарамай президент Шавкат Мирзиёев жуда тез юраяпди. Унга етишиб юриши лозим бўлганлар ундан очиқчасига ортда қолиб кетишмоқда. Улар кутиб туришибди - унинг чарчашини, ҳаёт яна олдингидай оворагарчиликларсиз, бир текис давом этишини ва давлат ташкилотларининг яна ёғли, ҳукуматга ҳисоб бермайдиган жойга айланишини кутиб туришибди.