«Tajik Air» Самарқандга авиақатновларни бошлайди
июл 27, 2018 10:30 Asia/Tashkent
-
«Tajik Air»
Тожикистоннинг “Tajik Air” миллий авиакомпанияси Душанбе-Самарқанд-Душанбе йўналишида авиақатновларни йўлга қўймоқда.
“Зарафшон” нашрининг ёзишича, илк парвоз 28 июлда Boeing 737-300 авиалайнерида амалга оширилади.
Авиакомпания матбуот-хизмати маълумотларига кўра, самолёт Душанбе халқаро аэропортидан соат 9:00да ҳавога кўтарилади. Парвоз вақти 45 дақиқани ташкил этади.
Чиптанинг нархи 684 сомони (тахминан 568 минг сўм)ни ташкил этади.
Иккинчи рейс 4 августга режалаштирилган.
Ёрлиқ