Қозоғистон автосаноати Ўзбекистон бозорига кириш учун давлатдан ёрдам сўрамоқда
Ўзбекистон бозорига кириш учун Қозоғистон автосаноатига четга етказиб беришни экспортдан олдин молиялаштириш ва давлатнинг қатор субсидиялари талаб қилинади, деди «КазАвтоПром» уюшмаси раҳбари Олег Алферов.
Аср.уз сайтига кўра, “Ўзбекистонда соҳамиз салоҳиятини рўёбга чиқариш истиқболлари мавжуд. Аммо ички тусдаги тўсиқлар мавжуд. Улар етказиб бериш ва сертификатлаштириш харажатларини камайтириш зарурати билан боғлиқ. Бу муаммоларни ҳал этиш давлат томонидан комплекс қўллаб-қувватлашни талаб қилади. Гап хорижга етказиб беришни экспортдан аввал ва экспортни молиялаштириш, транспортировкани субсидиялаш, етказиб беришни суғурталаш ҳамда дебитор қарздорлиги ҳақида бормоқда”, – деди у.
Унинг айтишича, мазкур амаллар ҳозир Россияда амалга оширилмоқда, деб ёзади Podrobno.uz.
“Улардан Қозоғистонда ҳам фойдаланиш мумкин эди. Биз бу тажриба ўзимизда амалга оширилишини истаймиз. Экспорт таъминотини амалга ошириш бўйича давлатнинг қўллаб-қувватлови зарур, агар у сезиларли ҳажмда бўлмаса, ташқи бозорларга чиқиш имкони бўлмайди”, – таъкидлади уюшма раҳбари.