Россия ФВВ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i36983
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига 14 август куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўйича бутун Россия тадқиқот институти» федерал бюджет ташкилотининг делегацияси ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
(last modified 2018-08-22T17:56:24+00:00 )
август 14, 2018 19:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига 14 август куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўйича бутун Россия тадқиқот институти» федерал бюджет ташкилотининг делегацияси ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дарё.уз сайтигакўра, мазкур ташриф Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Жаҳон банкининг «Ўзбекистондаги офатларни олдини олиш» қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.

Ташриф давомида меҳмонлар Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва республика Соғлиқни сақлаш вазирликларининг навбатчи диспетчерлик хизматлари билан танишиб, улар билан тажриба алмашади.

Ташриф 17 август кунига қадар давом этади.