Назарбоевнинг Ўзбекистонга сафари ҳақидаги хабар инкор этилди
Илгарироқ Рейтер агентлиги манбаларга таянган ҳолда Назарбоев шанба куни Ўзбекистонга сафар қилишини маълум қилганди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Хитойда ишчи ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев яқин вақт ичида ўз иш режасини ўзгартирмоқчи эмас, — деб хабар берилди мамлакат раҳбарининг матбуот хизматида.
Илгарироқ Рейтер агентлиги манбаларга таянган ҳолда Назарбоев шанба куни Ўзбекистонга сафар қилишини маълум қилганди."Президент матбуот хизмати шуни маълум қиладики, айни вақтда мамлакат раҳбари G-20 саммити доирасида Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрган. Президентнинг иш режасида яқин вақт ичида ўзгаришлар бўлиши режалаштирилмаган", — дейилади матбуот хизматининг Facebookдаги саҳифасида.