Ҳаммаси ўзгариши учун, аввало инсон ўзгариши керак - Мирзиёев нутқидаги асосий фикрлар
(last modified Sat, 01 Sep 2018 06:03:57 GMT )
сентябр 01, 2018 11:03 Asia/Tashkent
  • Ҳаммаси ўзгариши учун
    Ҳаммаси ўзгариши учун

Тошкентдаги "Ўзбекистон" форумлар саройида мамлакат Мустақиллигининг 27 йиллик санаси муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади ва барча юртдошларни самимий табриклади.

Президент нутқида жаранг топган асосий фикрларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Янги даврга бошлаган машаққатли йўл

"Биз учун янги давр, эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган қутлуғ санада халқимиз қандай машаққатли ва айни пайтда шарафли йўлни босиб ўтганини чуқур ҳис этамиз.

Ўзбекистоннинг жаҳон сиёсий майдонидаги ўрни

Мирзиёев Ўзбекистон Мустақиллик туфайли дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлганини,  Ўзбекистон халқи келажакни ўз қўли билан бунёд этаётганини эътироф этди.

"Истиқлол йилларида эришилган ютуқларга таяниб, миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари дадил қадам қўймоқдамиз", - деди етакчи.

Ўзбекистон макроиқтисодиёти барқарор, деди Мирзиёев

"Дунё миқёсида рақобат кескинлашиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда мамлакатимизнинг илм-фан ютуқлари, юқори технологиялар асосида модернизация қилиш ва янгилаш энг муҳим вазифамизга айланмоқда. Ана шундай ўткир талабни чуқур англаган ҳолда, биз 2018-йилни юртимизда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили", деб эълон қилган эдик. Бу борада қабул қилинган давлат дастурида 11 триллион 200 миллиард сўм ва 1 млрд 300 миллион АҚШ долларига тенг ҳажмдаги ишларни амалга ошириш кўзда тутилган", - деди нутқи давомида президент. 

Одамлардаги ўзгаришлар ҳақида президент фикри

Мирзиёев сўзларига кўра, бугунги кунда "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" дастурлари республиканинг энг чекка ҳудудларига янгиланиш, бунёдкорлик нафасини олиб кирмоқда. Одамларнинг фикри, дунёқараши ўзгармоқда. Қишлоқларда турмуш маданияти ошиб бормоқда.

"Фақат ўзимиз қилишимиз керак"

Мирзиёев ўз нутқи давомида бугун ҳамма ўзгариши кераклигини, аммо баъзи вақтларда айрим жойларда ўзгаришлар олинган режа, ниятлар билан ҳамнафас бўлмаётгани таъкидлаб ўтди.

"Халқ билан мулоқот - бу вақтинчалик кампания эмас"

Мирзиёев халқнинг дарду-ташвишлари билан яшаш - вақтинчалик кампания эмаслигини айтди.

"Халқ билан бевосита мулоқот олиб бориш, унинг дарду-ташвишлари билан яшаш, элни рози қилиш - бу вақтинчалик кампания эмас. Бу халқимизнинг фаровон ҳаётини, юртимиз равнақини таъминлашга қаратилган узоқ муддатли стратегиядир".

Ойлик, пенсия ва стипендиялар ҳақида

Ўзбекистон президенти бугунги кунда амалга оширилаётган барча ишлар "катта ҳаракатларнинг бошланиши" эканлигини қайд этди.

"Бу борада йирик ишлаб-чиқариш корхоналари билан бир қаторда, туризм, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, деҳқон ва томорқа хўжаликларини, ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратамиз.