Мирзиёев Қирғизистонга сафар қилди
сентябр 03, 2018 10:00 Asia/Tashkent
-
Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев 3 сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Иссиқкўл аэропортида давлат раҳбарини Қирғизистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Бўронов ва бошқа расмий кишилар кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев бу ерда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетгани хабар берилганди.
Ёрлиқ