Самарқанд аэропортида шанба куни парвозлар амалга оширилмайди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i3745-Самарқанд_аэропортида_шанба_куни_парвозлар_амалга_оширилмайди
Мазкур чеклов шанба куни соат 00.01дан 3 сентябрь 23.59гача амал қилади.
(last modified 2018-08-22T13:17:30+00:00 )
сентябр 02, 2016 14:05 Asia/Tashkent
  • Самарқанд аэропортида шанба куни барча парвозлар бекор қилинади
    Самарқанд аэропортида шанба куни барча парвозлар бекор қилинади

Мазкур чеклов шанба куни соат 00.01дан 3 сентябрь 23.59гача амал қилади.

Тошкент, 2 сен – Sputnik. Самарқанд аэропортида шанба куни барча парвозлар бекор қилинади, деб хабар беради РИА Новости, АҚШ фуқаро авиацияси бошқармасининг учувчиларга берган хабарномасига асосланиб."Аэропорт ушбу санага белгиланган расмий парвозлардан ташқари барча қўнувчи ва учиб кетувчи самолётлар учун ёпилади. Ушбу кунга белгиланган барча рухсатномалар бекор қилинади", — дейилади АҚШ фуқаро авиацияси бошқармаси сайтида. Мазкур чеклов шанба куни соат 00.01дан 3 сентябрь 23.59гача амал қилади.

Самарқанд Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов туғилган шаҳар ҳисобланади.Жума куни эрталаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ислом Каримовнинг аҳволи оғирлашганини маълум қилганди. Кейинроқ Рейтер агентлиги номи айтилмаган манбаларга асосланиб Ўзбекистон Президентининг вафоти ҳақида хабар тарқатди. Ўзбекистон ҳукумати ушбу хабарни изоҳламади. Бу борада ҳеч қандай расмий хабар берилмаган.